Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Автомобилда юк ва йўловчиларни халқаро ташишда янги рухсатнома тартиби жорий этилди

Автомобилда юк ва йўловчиларни халқаро ташишда янги рухсатнома тартиби жорий этилди

Ҳукуматнинг 25 мартдаги 114-сон қарори билан «Автомобилда юк ва йўловчиларни халқаро ташишга рухсатномаларни айирбошлаш, бериш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида»ги низом тасдиқланди.

Ушбу низомга кўра, халқаро ташишлар учун рухсатномаларни айирбошлаш, бериш ва улардан фойдаланиш тартиби аниқ белгилаб қўйилди. Ушбу тартиб миллий ва хорижий ташувчилар учун тенг қўлланилади.

Шунингдек, Ўзбекистон рухсатномаларида ташиш турлари ҳамда улардан фойдаланиш шартлари алоҳида кўрсатилади.

Янги низомда рухсатномалар бир нечта асосий турларга ажратилган. Жумладан, икки томонлама ва транзит юк ташиш учун алоҳида рухсатномалар назарда тутилган.

Бундан ташқари, учинчи давлатга ёки учинчи давлатдан юк ташиш учун махсус рухсатномалар жорий этилган. Универсал рухсатномалар эса бир вақтнинг ўзида бир нечта турдаги ташишларни қамраб олади.

Йўловчиларни ташишга доир рухсатномалар ҳам алоҳида таснифланган. Улар икки томонлама ва транзит қатновларда номунтазам йўловчи ташиш учун мўлжалланган.

Низомга мувофиқ, халқаро мунтазам йўловчи ташишлар фақат давлатлар ўртасидаги келишувлар асосида ташкил этилади. Бу жараён ваколатли органлар орқали мувофиқлаштирилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг