Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Давактив ва ИИВнинг собиқ амалдорларига оид «иш»лар ёпиқ суд мажлисларида кўрилаётгани айтилди

Давактив ва ИИВнинг собиқ амалдорларига оид «иш»лар ёпиқ суд мажлисларида кўрилаётгани айтилди

Жамоатчилик эътиборида бўлган Давактив ва ИИВнинг собиқ амалдорларига оид «иш»лар Тошкент шаҳар судларида кўрилмоқда.

Маълум қилинишича, жумладан, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 167-моддаси 3-қисмининг «а,в,г» бандлари, 205-моддаси 2-қисмининг «а,б» бандлари ва бошқа моддалари билан айб эълон қилинган Б. Абдуллаев (Ички ишлар вазирининг собиқ ўринбосари) ва бошқаларга (жами 30 нафар судланувчи) оид жиноят иши – жиноят ишлари бўйича Янгиҳаёт туман суди томонидан (жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман суди биносида) кўрилмоқда.

Шунингдек:

  • Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 167-моддаси 3-қисмининг «а,в,г» бандлари ва бошқа моддалари билан айб эълон қилинган А. Ортиқов (Давактив агентлиги собиқ директори) ва бошқаларга (жами 7 нафар судланувчи) оид жиноят иши – жиноят ишлари бўйича Миробод туман судида;
  • Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 210-моддаси 3-қисмининг «а» банди ва бошқа моддалар билан айб эълон қилинган А.Ашуров ва бошқаларга (жами 4 нафар судланувчи) оид жиноят иши – жиноят ишлари бўйича Бектемир туман судида мазмунан кўриб чиқилмоқда.

Қайд этилишича, жиноят ишларида шахсий ҳаётга оид ҳамда қонун билан муҳофаза этиладиган бошқа маълумотлар мавжудлигидан келиб чиқиб, суд ажримларига асосан, жараён ёпиқ суд мажлисида кўриб чиқилиши белгиланган.

«Бўлиб ўтаётган суд процесслари якуни юзасидан қўшимча ахборот берилади», – дейилади расмий ахборотда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг