Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Жамоат тартибини бузган инстаблогер маҳкамада жавоб берадиган бўлди

Жамоат тартибини бузган инстаблогер маҳкамада жавоб берадиган бўлди

Инстаграм ижтимоий тармоғида блогерлик фаолияти билан шуғулланувчи фуқаро Д.У. жамоат тартиби ва ҳаракат хавфсизлигига таҳдид солиб, тегишли рухсатномасиз ўзининг ижтимоий тармоқ саҳифасида 2026 йил 31 май куни соат 17:00 да шаҳардаги супермаркет олдида чиройли рақамли автомобиллар тўпланиши бўйича видеомурожаат тарқатиб, оммавий тадбир уюштирмоқчи бўлган.

Фарғона вилояти Қўқон шаҳар ИИБ томонидан олиб борилган тезкор тадбирларда ушбу ҳуқуқбузарликнинг олди олинди.

Хабар қилинишича, бу борада ИИО ходимлари томонидан фуқаро Д.У.га ҳуқуқбузарлиги юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилган. Бироқ ўша пайтда унинг шериги Ж.М. ходимларнинг қонуний талабларига бўйсунмасдан фаол қаршилик кўрсатиб, жамоат тартибини бузган.

Ҳолат юзасидан Д.У.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 200-1-моддаси ҳамда Ж.М.га нисбатан 183 ва 194-моддалари билан ҳужжатлар расмийлаштирилиб, тегишли суд органига юборилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг