Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Энди жиноят иши судга фақат айблов хулосаси эмас, ҳимоячининг фикри билан бирга киритилади

Энди жиноят иши судга фақат айблов хулосаси эмас, ҳимоячининг фикри билан бирга киритилади

Фото: Xabar.uz

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди.

Қонун лойиҳаси билан Жиноят-процессуал кодекси ҳамда «Адвокатура тўғрисида»ги қонунга бир қатор ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш назарда тутилмоқда. Асосий янгиликлардан бири жиноят ишини судга юбориш тартиби билан боғлиқ.

Лойиҳага кўра, эндиликда жиноят иши судга фақат айблов хулосаси ёки айблов далолатномаси билан эмас, балки ҳимоячининг расмий фикри билан бирга киритилади.

Қонун лойиҳасида ҳимоячиларнинг процессуал ҳуқуқларини кенгайтиришга ҳам алоҳида эътибор қаратилган. Унга мувофиқ, дастлабки тергов ёки суриштирув якунланганидан кейин адвокатга беш сутка ичида «ҳимоя фикри»ни тақдим этиш ҳуқуқи берилади.

Таъкидланишича, таклиф этилаётган ўзгартишлар суд муҳокамаларида ҳақиқий тортишув муҳитини шакллантиришга хизмат қилади. Судья ишни кўришдан аввал нафақат айблов томонининг, балки ҳимоя томонининг ҳам асосланган позицияси билан танишиш имкониятига эга бўлади.

Муҳокамалар якунлари бўйича мазкур қонун лойиҳаси депутатлар томонидан биринчи ўқишда қабул қилинди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг