Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Жиноят кодексида коррупцияга оид жиноятлар бўлими пайдо бўлади

Жиноят кодексида коррупцияга оид жиноятлар бўлими пайдо бўлади

Парламент Қуйи палатаси депутатлар коррупцияга қарши курашиш чораларини кучайтиришга қаратилган қонун лойиҳасини қабул қилди.

Ушбу ҳужжат билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига коррупцияга оид жиноятлар учун жавобгарлик ва жазо чораларини такомиллаштиришга қаратилган қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш назарда тутилмоқда.

Шунингдек, ёшларда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантиришни ёшларга оид давлат сиёсатининг асосий йўналишларидан бири сифатида белгилаш таклиф этиляпти.

Хусусан, Жиноят кодексининг саккизинчи бўлими коррупцияга оид жиноятлар атамаси билан тўлдирилиб, у билан 19 та турдаги жиноий қилмишлар коррупцияга оид жиноятлар ҳисобланиши белгиланмоқда.

Коррупция ҳақида хабар берган шахсларни рағбатлантириш ва ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий кафолатларини кучайтириш мақсадида «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги қонунда коррупцияга оид жиноят тўғрисида асосли хабар берган шахсга нисбатан Коррупцияга қарши курашиш агентлигини олдиндан хабардор этмаган ҳолда, интизомий жазо чораларини қўллашга йўл қўйилмаслиги кўзда тутилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг