Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Афғонистонлик тадбиркорлар Ўзбекистон автомобил бозорига қизиқиш билдирмоқда

Афғонистонлик тадбиркорлар Ўзбекистон автомобил бозорига қизиқиш билдирмоқда

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Автомобил ва эҳтиёт қисмлари савдоси соҳасида фаолият юритувчи 30 нафардан ортиқ афғонистонлик тадбиркордан иборат делегация Тошкент шаҳрига ташриф буюрди.

Ташриф дастурининг биринчи қисмида меҳмонлар Сергели туманидаги истеъмолдаги транспорт воситалари ва эҳтиёт қисмлари бозори, Tashkent INDEX савдо мажмуаси ҳамда Banner Print МЧЖ фаолияти билан танишди.

Делегация аъзоларига савдо инфратузилмаси, хизмат кўрсатиш тизими, автомобиллар ва эҳтиёт қисмлари савдоси учун яратилган шароитлар, шунингдек, ушбу йўналишни ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди.

Учрашувлар давомида Ўзбекистон ва Афғонистон тадбиркорлари ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш истиқболлари ҳам муҳокама қилинди.

Ташриф доирасида яна бир қатор учрашувлар ўтказиш, янги ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш ҳамда ўзаро манфаатли лойиҳаларни муҳокама қилиш режалаштирилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг