Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистонда чакана савдо ярим йилда 252 трлн сўмга етди

Ўзбекистонда чакана савдо ярим йилда 252 трлн сўмга етди

2026 йил январ–июн ойларида Ўзбекистонда чакана савдо товар айланмаси 251,8 трлн сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 20,2 фоизга ошди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълум қилди.

Қайд этилишича, 1 июл ҳолатига республикада чакана савдо соҳасида 89 минг 861 та тижорат корхонаси фаолият юритмоқда. Бу ички истеъмол бозорида тадбиркорлик фаоллиги сақланаётганини кўрсатади.

Шу даврда улгуржи савдо товар айланмаси ҳам ижобий динамикани намоён қилди. Унинг ҳажми 283,3 трлн сўмга етиб, 2025 йилнинг январ–июн ойларига нисбатан 16,5 фоизга ўсди.

Маълумот ўрнида, 1 июл ҳолатида улгуржи савдо соҳасида 56 минг 363 та тижорат корхонаси фаолият кўрсатмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг