Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қайси ҳудудларда янги бизнеслар кўпроқ очилмоқда?

Қайси ҳудудларда янги бизнеслар кўпроқ очилмоқда?

Миллий статистика қўмитасига кўра, 2026 йил январ–июн ойларида Ўзбекистонда 44 226 та янги тадбиркорлик субъекти ташкил этилган. Бу 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 3 810 тага ёки 9,4 фоизга кўп.

Янги тадбиркорлик субъектлари сони бўйича энг юқори кўрсаткич Тошкент шаҳрида қайд этилган — 9 626 та. Кейинги ўринларда Тошкент вилояти — 4 593 та, Хоразм вилояти — 3 963 та ва Самарқанд вилояти — 3 581 та қайд этилган.

Фарғонада 3 208 та, Қашқадарёда 2 783 та, Жиззахда 2 458 та, Сурхондарёда 2 442 та, Андижонда 2 413 та ва Бухорода 2 305 та янги тадбиркорлик субъекти ташкил этилган.

Янги тадбиркорлик субъектлари сони Наманган вилоятида 2 276 та, Қорақалпоғистон Республикасида 1 964 та, Навоий вилоятида 1 462 та ва Сирдарё вилоятида 1 152 тани ташкил этган.

Умуман, ҳудудлар орасида Тошкент шаҳридаги кўрсаткич энг юқори бўлиб, Сирдарё вилоятида энг паст натижа қайд этилган. Пойтахтда ташкил этилган янги субъектлар сони Сирдарёдаги кўрсаткичдан 8,4 баробар кўп.

Шу билан бирга, пойтахтдан ташқари Тошкент, Хоразм, Самарқанд ва Фарғона вилоятларида ҳам янги тадбиркорлик субъектлари сони нисбатан юқори бўлган.

Маълумот ўрнида, Марказий банк 2026 йилнинг I чорагида тадбиркорларнинг 64 фоизи жорий бизнес шароитлари ўтган йилга нисбатан яхшилангани ҳақида билдирганини қайд этган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг