Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

2027 йил инвестиция дастурлари «сафарбарлик сценарийси» асосида ишлаб чиқилади

2027 йил инвестиция дастурлари «сафарбарлик сценарийси» асосида ишлаб чиқилади

Президент Шавкат Мирзиёев жаҳон иқтисодиётидаги мавжуд ноаниқликлар маҳаллий иқтисодиёт ва экспортчилар фаолиятига таъсир кўрсатиши мумкинлигини таъкидлади.

Шу муносабат билан барча раҳбарларга эҳтимолий хатарларни ҳисобга олган ҳолда ички захираларни сафарбар қилишга тайёр туриш топширилди.

Қайд этилишича, барча тармоқ ва ҳудудларга «ақл марказлари» бириктирилган бўлиб, эндиликда Иқтисодий кенгаш ҳамда тўққиз йўналиш бўйича ишчи гуруҳлар ташкил этилади. Улар 15 августга қадар тармоқ ва ҳудудлар кесимида илмий асосланган таклифларни тайёрлайди.

Президент 2027 йил учун макроиқтисодий параметрлар, бюджет, инвестиция ва экспорт дастурлари мутлақо янги ёндашув – «сафарбарлик сценарийси» асосида ишлаб чиқилиши кераклигини таъкидлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг