Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

25 та корхона устун музокара кучига эга деб топилди (рўйхат)

25 та корхона устун музокара кучига эга деб топилди (рўйхат)

Рақобат қўмитасининг ҳудудий бошқармалари томонидан республика бўйлаб товар ва молия бозорларида рақобат муҳитини ўрганиш бўйича кенг қамровли таҳлиллар ўтказилди.

Ўрганишлар натижасида «Рақобат тўғрисида»ги Қонуннинг 14-моддасига асосан, ҳудудий бошқармаларнинг тегишли буйруқлари билан 25 та хўжалик юритувчи субъект муайян ҳудудларда устун музокара кучига эга деб эътироф этилди.

Устун музокара кучи нима?

Қонунчиликка кўра, компания бозорда монопол ёки устун мавқега эга бўлмаса ҳам, агар у шартнома шартлари, товар сотиладиган ҳудуд ёки нархларга бир томонлама таъсир кўрсатиш имкониятига эга бўлса, бу ҳолат устун музокара кучи сифатида баҳоланади.

Яъни, бундай корхоналар ҳамкорлари ёки етказиб берувчиларига нисбатан музокараларда сезиларли таъсир ўтказиш имкониятига эга бўлади.

Қандай чекловлар қўйилади?

«Рақобат тўғрисида»ги Қонуннинг 18-моддасига мувофиқ, устун музокара кучига эга деб топилган субъектларга:
рақобатни чеклашга олиб келувчи ҳаракатларни амалга ошириш;
бошқа тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини камситиш;
истеъмолчилар манфаатларига зарар етказувчи шартларни мажбурлаш тақиқланади.

Ушбу корхоналар рўйхати билан бу ерда танишишингиз мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг