Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Аномал иссиқ кунларида тез ёрдам хизматига қанча чақириқ келиб тушди?

Аномал иссиқ кунларида тез ёрдам хизматига қанча чақириқ келиб тушди?

Фото: Xabar.uz

Сўнгги тўрт кун давомида республика бўйича «103» хизматига жами 166 минг 726 та чақириқ келиб тушган. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар бермоқда.

Республика тез тиббий ёрдам маркази директори Абдувоитжон Ғафуровнинг таъкидлашича, жазирама об-ҳавода юрак-қон томир, нафас йўллари ва қандли диабет каби сурункали касалликларга чалинган фуқаролар, шунингдек, кексалар, ҳомиладор аёллар ва болалар хавф гуруҳига киради. Шу сабабли уларнинг саломатлигини доимий назорат қилиш ва зарурат туғилганда тезкор тиббий ёрдам кўрсатиш муҳим аҳамиятга эга.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, аҳолини эҳтиёт чораларига риоя қилиш бўйича оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқлар орқали мунтазам огоҳлантириш ишлари олиб борилгани сабабли 9–12 июл кунларига нисбатан чақириқлар сонида жиддий ўсиш кузатилмаган.

Шифокорлар фуқароларга куннинг энг иссиқ вақтларида заруратсиз ташқарига чиқмаслик, кўпроқ сув истеъмол қилиш, ёғли, қовурилган ва шўр таомларни чеклаб, енгил ҳазм бўладиган овқатлар ҳамда сабзавотли салатларни кўпроқ истеъмол қилишни тавсия этмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг