Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Банкдан олинган қарз туфайли «Hyudai Elantra» хатланди

Банкдан олинган қарз туфайли «Hyudai Elantra» хатланди

Фото: МИБ Бухоро бошқармаси

Бухоро туманлараро иқтисодий судининг ижро варақасига асосан, «Husen Susana Expidition» МЧЖдан АТБ «Саноат-қурилиш банк» фойдасига 154 миллион 778 минг сўмдан ортиқ қарз ундирилиши белгиланган.

Мажбурий ижро бюроси Бухоро вилояти бошқармаси маълум қилишича, қарздорга қарзни ихтиёрий равишда тўлаш учун муддат берилган. Бироқ, белгиланган вақтда қарздорлик қопланмагани сабабли мажбурий ижро ҳаракатлари бошланган.

Ижро жараёнида корхонага тегишли мол-мулклар аниқланиб, уларга таъқиқ қўйилган. Шунингдек, корхона балансидаги «Hyundai Elantra» автомашинаси қидирувга берилган.

Қидирув тадбирлари натижасида автомашина топилиб, қарздор уни жарима майдончасига ихтиёрий топширишдан бош тортгач, эвакуатор орқали олиб кетилган.

Мутасаддиларнинг билдиришича, агар қарздорлик яқин вақтда қопланмаса, автомашина баҳоланиб, электрон аукцион савдосига чиқарилади. Тушган маблағ эса суд қарорида кўрсатилган қарзни қоплашга йўналтирилади.

Ҳозирда мазкур ижро иши бўйича мажбурий ижро ҳаракатлари давом этмоқда.

 

 

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг