Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бекобод шаҳрига янги ҳоким тайинланди

Бекобод шаҳрига янги ҳоким тайинланди

Фото: Тошкент вилояти ҳокимлиги

Бекобод шаҳрига янги ҳоким тайинланди. 

Бекобод шаҳрида Халқ депутатлари шаҳар Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. 

Сессия ишида Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев шаҳарни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича белгиланган вазифалар ижросида йўл қўйилган камчиликлар ва навбатдаги муҳим вазифалар юзасидан таҳлилий маъруза қилди. 

Сессияда ташкилий масала кўрилди. 

Шаҳар ҳокими лавозимида ишлаб келган Бабаев Насрулла Нуриллаевич эгаллаб турган лавозимидан озод этилди. 

Зойир Мирзаев Бекобод шаҳар ҳокими лавозимига Исмоилов Наримонжон Нўмонович номзодини тавсия қилди. 

Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши депутатлари томонидан Наримон Исмоилов Бекобод шаҳри ҳокими этиб тасдиқланди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг