Бугун Ўзбекистоннинг учта ҳудудида ёғингарчилик кутилмайди
Ўзгидромет маълумотларига кўра, бугун кундузи айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ кузатилиши мумкин.
Қорақалпоғистон Республикасида эрталаб қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ кузатилиши мумкин. Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 30-35° бўлади.
Тошкентда куннинг иккинчи ярмида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ кузатилиши мумкин. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади, 12-15 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 31-33° бўлади.
Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ кузатилиши мумкин. Сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 23-28° бўлади.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter