Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бухородаги «сирли» гиёҳвандлик тармоғи фош этилди

Бухородаги «сирли» гиёҳвандлик тармоғи фош этилди

Иллюстратив фото

Фото: АиФ

«Қорадори-2024» тадбири доирасида гиёҳвандлик моддаларининг йирик партиясини тарқатишга уринган шахслар ушланди. Бу ҳақда «Xabar.uz»га вилоят ИИБ ахборот хизмати раҳбари Улуғбек Шукурлаев маълум қилди.

Таъкидланишича, Бухоро шаҳрининг Ғиждувон кўчасида шубҳали ҳаракатлари билан эътибони тортган фуқаро тўхтатилиб, холислар иштирокида текширилган. Унинг ёнидан келгусида сотиш мақсадида сақланган, экспертиза хулосасига кўра, соф оғирлиги 2,87 грамм бўлган «Srice» синтетик гиёҳвандлик моддаси аниқланган.

Тезкор суриштирувлар давомида мазкур модда гумонланувчига таниши томонидан етказиб берилгани маълум бўлган. Шу куни давом эттирилган тезкор тадбирда унинг шериги 1,5 миллион сўм эвазига «Alpha-PVP» ва «Srice» моддаларини сотиш вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Тергов-тезкор тадбирлари давомида Бухоро туманидаги «Нометан» маҳалласи ҳудудида «Cobalt» автомашинаси тўхтатилган. Текширув чоғида автомобиль йўловчи ўриндиғи остида 77 та махсус пакетга қадоқланган, умумий оғирлиги 457,1 грамм бўлган «Srice» аниқланган.

Қўлга олинган шахснинг кўрсатмалари асосида ҳудуддаги хилват жойлар ҳам текширилган. Натижада яна 29 та пакетда 142,9 грамм гиёҳвандлик воситаси яшириб қўйилгани аниқланиб, ашёвий далил сифатида мусодара қилинган.

Дастлабки маълумотларга кўра, гумонланувчи Телгерамм мессенжеридаги махсус бот орқали «закладчик» сифатида фаолият юритган. У умумий оғирлиги 602,7 грамм бўлган гиёҳвандлик воситаларини Бухоро виляотидан Навоий, Самарқанд ва Жмиззах вилоятларига тарқатишни режалаштирган бўлган. Мазкур «партия»нинг қора бозордаги тахминий қиймати 843 миллин сўмга яқин экани маълум қилинди.

Ҳолат юзасидан ушланган шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 25-моддаси орқали 273-моддаси 5-қисми, «закладчик» нисбатан эса 273-модда, 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг