Дам олиш кунлари учун тахминий об-ҳаво эълон қилинди
Дам олиш кунлари кутилаётган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди.
Эртага 4 июл куни фақат Фарғона водийсида, шунингдек кечаси ва эрталаб Тошкент, Жиззах, Сирдарё вилоятларида қисқа мудатли ёмғир ёғади, момақалдироқ кузатилади. Ҳаво ҳарорати деярли ўзгармайди.
Якшанба 5 июл куни Ўзбекистоннинг барча ҳудудлари бўйича ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кўтарила бошлайди ва кундузи ҳаво 34-37 даражагача, жанубда 39 даражагача исийди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, 3 июльда шамолда ва чўл ҳудудларда 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.
3-4 июл кунлари тоғ олди ва тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан момақалдироқ билан қисқа муддатли ёмғир ёғади. Сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.
Тошкентда бугун кун давомида ёғингарчилик кутилмайди, кечқурун қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳарорат 31-33 даража бўлади. Шанба-4 июл куни кечаси ва эрталаб қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин, кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кундузи 31-33 даража бўлади. Якшанба-5 июл куни ёғингарчилик кутилмайди. Кундузги ҳарорат 34-36 даражагача кўтарилади. Ҳарорат кечалари 18-23 даража атрофида бўлади.
Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 10 м/с гача кучайиши мумкин.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter