Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Энди экологик экспертиза фақат рухсат бериш эмас – экологик хавфларни олдиндан бошқариш тизимига айланмоқда

Энди экологик экспертиза фақат рухсат бериш эмас – экологик хавфларни олдиндан бошқариш тизимига айланмоқда

Оммавий ахборот воситалари учун контент тайёрлаш марказида Вазирлар Маҳкамасининг “Атроф-муҳитга таъсирни баҳолашнинг янги механизмларини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2026 йил 11 майдаги 234-сон қарори мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка етказиш мақсадида матбуот анжумани ўтказилди.

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қоֹъмитаси ҳузуридаги Давлат экологик экспертизаси маркази томонидан ташкил этилган тадбирда экология соҳаси мутахассислари, лойиҳа ишлаб чиқувчилар, тадбиркорлар, ОАВ вакиллари ва блогерлар иштирок этади.

Матбуот анжуманида мамлакатимизда экологик хавфсизликни таъминлаш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ҳамда атроф-муҳитга салбий таъсирни камайтириш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланаётгани алоҳида таъкидланди.

– Мазкур қарор билан давлат экологик экспертизаси ва атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш, жамоатчилик эшитувлари ва жамоат экологик экспертизасини ўтказиш, стратегик экологик баҳолаш ҳамда экологик ҳужжатларни ишлаб чиқувчилар фаолиятини тартибга солишнинг янги механизмлари белгиланди, – дейди Давлат экологик экспертизаси маркази Бош директори Ғ.Мухамедов. – Ушбу қарорни ишлаб чиқишда Япония, Германия, Жанубий Корея, Европа Иттифоқи давлатлари, Канада, АҚШ, Туркия, Грузия, Цингапур, Россия Федерацияси ва Қозоғистон каби хорижий давлатларнинг экологик экспертиза соҳадаги қонунчилиги ҳамда амалиёти ўрганилди.

Тадбирда янги қарор билан атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш тизими халқаро ёндашувлар асосида такомиллаштирилгани, лойиҳалар хавфлилик даражасига қараб баҳоланиши, скрининг ва скопинг босқичлари жорий этилиши, углерод изи ва иссиқхона газлари эмиссиясини баҳолаш, жамоатчилик иштироки ҳамда лойиҳа ишлаб чиқувчиларнинг масъулияти кучайтирилиши ҳақида маълумот берилди.

Матбуот анжумани якунида соҳа мутахассислари журналистларни қизиқтирган саволларига жавоб берди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг