Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Энди хонадонларга газ баллони шу тартибда берилади

Энди хонадонларга газ баллони шу тартибда берилади

Фото: Xabar.uz

Тураржой хонадонларини маиший газ баллонлари билан таъминлашда давлат хизматини кўрсатиш»нинг маъмурий регламенти Ҳукумат қарори билан тасдиқланди.

Регламентга кўра, давлат хизмати Давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП (my.gov.uz) орқали ваколатли оператор томонидан кўрсатилади.

Маиший газ баллони табиий газ билан газлаштирилмаган ҳудудларда яшовчи жисмоний шахсларга берилади.

Ваколатли оператор ариза келиб тушган куни маълумотларни «E-gaz» дастурида шакллантиради.

1 иш кунида сўровномада кўрсатилган маълумотларни текширади.

3 иш кунида ариза берувчини маиший газ баллони билан таъминлаш масаласи жойига чиқиб ўрганилади. Бунда ўрганиш якунлари бўйича далолатнома расмийлаштирилади.

Далолатномада келтирилган хулоса ижобий бўлган тақдирда, ариза берувчи билан «Маиший газ баллонини вақтинча фойдаланишга бериш тўғрисида» ва «Суюлтирилган углеводород газини етказиб бериш тўғрисида»ги шартномалар 2 нусхада расмийлаштирилади.

Шартномалар асосида ариза берувчи «Face ID» тизими орқали суюлтирилган углеводород газини етказиб бериш учун тегишли ҳисобварақ билан таъминланади ҳамда унга 1 дона маиший газ баллони 12 иш кунида бепул етказиб берилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг