Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Вазирлик Фарғонадаги суюлтирилган газ таъминоти билан боғлиқ мурожаатларни текширади

Вазирлик Фарғонадаги суюлтирилган газ таъминоти билан боғлиқ мурожаатларни текширади

Фото: ЎзА

Энергетика вазирлиги Фарғона вилоятининг Қува туманида суюлтирилган газ таъминоти билан боғлиқ муаммолар ҳақида эълон қилинган хабар юзасидан расмий муносабат билдирди. Хабарда газ баллонлари 100 кундан бери етказиб берилмаётгани айтилган.

Қайд этилишича, суюлтирилган газ баллонларини етказиб беришдаги кечикишлар, баллонларни тўлдириш жараёни, истеъмолчиларга хизмат кўрсатиш сифати ҳамда ходимларнинг муомала маданияти билан боғлиқ барча ҳолатлар ўрганилади.

Мутасаддиларга кўра, аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича тегишли чоралар кўрилади.

Шунингдек, вазирлик сўнгги ойларда ҳудудларда суюлтирилган газ таъминоти билан боғлиқ мавжуд муаммоларни босқичма-босқич бартараф этиш ҳамда аҳолига кўрсатилаётган хизматлар сифатини яхшилаш бўйича ишлар олиб борилаётганини таъкидлади.

Фуқаролардан суюлтирилган газ таъминоти билан боғлиқ мурожаат ва таклифлар юзасидан республика бўйича ташкил этилган штабларга мурожаат қилиш сўралди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг