Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Исроилдаги элчихона ўзбекистонликларни Яқин Шарқдаги вазиятдан огоҳлантирди

Исроилдаги элчихона ўзбекистонликларни Яқин Шарқдаги вазиятдан огоҳлантирди

Ўзбекистон Республикасининг Исроил Давлатидаги элчихонаси Яқин Шарқдаги вазият кескинлашиши эҳтимоли муносабати билан мазкур мамлакатда яшаётган ёки вақтинча бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларига мурожаат қилди.

Элчихона фуқароларни ҳушёрликни оширишга ва шахсий хавфсизлик қоидаларига қатъий амал қилишга чақирди.

Мурожаатда қуйидаги тавсиялар берилган:

  • Исроил давлат органлари, хусусан, Фуқаро фронт орти қўмондонлиги (Home Front Command) томонидан берилаётган расмий хабар ва кўрсатмаларни мунтазам кузатиб бориш ҳамда уларга қатъий риоя қилиш;
  • Яшаш ёки иш жойига энг яқин бошпана манзилини олдиндан аниқлаб қўйиш;
  • Сафар ва ҳаракатланишни режалаштиришда эҳтиёткорлик қилиш, расмий чекловлар ва хавфсизлик бўйича огоҳлантиришларни инобатга олиш;
  • Шахсни тасдиқловчи ҳужжатларни доимо ўзи билан олиб юриш ва яқинлари билан доимий алоқада бўлиш.

Шунингдек, элчихона фуқаролардан хотиржамликни сақлаш, тасдиқланмаган маълумотларни тарқатмаслик ва фақат расмий манбалар ахборотига таянишни сўради.

Маълум қилинишича, элчихона вазиятни доимий равишда кузатиб бормоқда ва зарурат туғилган тақдирда қўшимча ахборот тақдим этади.

Фавқулодда ҳолатларда Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонасига +972 54 485 1397 рақами орқали мурожаат қилиш мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг