Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Жарқўрғонлик Саша ака яратган ўрмонзор «Дендрология боғи»га айлантирилади

Жарқўрғонлик Саша ака яратган ўрмонзор «Дендрология боғи»га айлантирилади

Президентнинг экология масалалари бўйича маслаҳатчиси – Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туманида экология соҳаси фидойиси Александр Федин билан учрашиб, «Оқтепа» сув омбори ҳудудида яратилган боғни кўздан кечирди.

Раис мулоқот давомида Федин давлат ҳимоясида эканлиги ҳамда Экология қўмитаси тизимидаги Ўрмон агентлигига ишга олинишини таъкидлаган. Қолаверса, «Оқтепа» сув омбори ҳудудидаги, узоқ йиллар давомида ноёб дарахтзорга айлантирилган, ёввойи ҳайвонлар, қушлар ва бошқа биохилма-хиллик объектлари мавжуд бўлган ер майдонида «Дендрология боғи» ташкил этилиши таъкидланди.

Бундан ташқари, кўп йиллик меҳнати, табиатни асрашга қўшган ҳиссаси ҳамда ижтимоий ҳолатини инобатга олиб, Федин учун дендрология боғи ҳудудида зарур қулайликларга эга кичик уй-жой ҳам барпо қилинади. Шу билан бирга, боғ ходимларига керакли шарт-шароитлар яратилади, хусусан, улар квадроцикллар билан таъминланади.

Маълумот учун, Александр Федин Сурхондарё вилоятидаги «Оқтепа» сув омбори қирғоғида 101 гектарлик ўрмон майдонини 1989 йиллардан барпо эта бошлаган. Вилоят экология бошқармаси маълумотларига кўра, ҳудудда ҳозирда 30 га яқин ҳайвон ва 500 дан ортиқ дарахт тури, жумладан, Қизил китобга киритилган турлар рўйхатга олинган.

 

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг