Фарғонада Камбағалликни қисқартириш бўлими мансабдори ушланди
Ўқишга киритиб қўйиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати фош этилди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қўштепа тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган.
Унда туман Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими бошлиғи ўринбосари А.Х. фуқаро М.Ш.ни гўёки юқори лавозимларда ишловчи танишлари орқали Андижон вилоятидаги олий ўқув юртларидан бирига ўқишга киритиб қўйиши эвазига 2 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter