Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Кредитга олинган автомашина қидирувда топилди

Кредитга олинган автомашина қидирувда топилди

Бухоро вилояти, Шофиркон туманида яшовчи фуқаро Н.С. “Hayot bank”дан 168 миллион сўмлик автокредит олиб, янги “Ласетти” сотиб олган. Бироқ, у кредит тўловини ўз вақтида амалга оширмаган. Мажбурий ижро Бюроси жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўйича катта инспектори Ихтиёр Олимовнинг «Xabar.uz»га маълум қилишича, Н.С.нинг қарз миқдори 17 миллион сўмга етиб, суд орқали ижро ҳаракатлари бошланган.

Мажбурий ижро жараёнида маълум бўлишича, қарздор ўзининг банк гарови остидаги автомашинасини яна бир бошқа шахсга 3 500 доллар қарз олиш учун гаровга қўйиб юборган.

Қидирув давомида автомашина гаражда давлат рақам белгисиз ҳолда топилган. Машина қисмларининг айримлари алмайштирилгани ҳам аниқланган.

Маълум бўлишича, ҳозирда банк томонидан етказилган зарар ва кредитни тўлиқ ундириш бўйича судга даъво аризаси киритилган.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг