Навоийда даҳшатли жиноят содир этган отага ҳукм ўқилди
Жорий йилнинг 9 январ куни Навоийда йиғлаган фаозандининг оғзига пайпоқ тиқиб ўлимига сабаб бўлган отанинг хатти-ҳаракати барчани бирдай ларзага солган эди.
Куни кеча ушбу жиноят юзасидан суд ҳукми эълон қилинди. Навоий вилоят суди жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўйича бош консултанти Сардор Икромовнинг «Xabar.uz»га маълум қилишича, айбдорга нисбатан 15 йил қамоқ жазоси тайинланган.
Ҳолат Навоий вилоятининг Хатирчи туманида юз берган.
Тергов маълумотларига кўра, кечки пайт уйига қайтган ота ҳали 1 ёшга ҳам тўлмаган ва йиғлаб турган ўз фарзандини аввалига тинчлантиришга уринган. Аммо боланинг йиғиси тўхтамаган. Жаҳл отига минган ота ўз хатти-ҳаракатини бошқаролмай қолган.
Судда аниқланишича, эркак оила аъзолари кўз ўнгида чақалоққа зўравонлик қилган. Оқибатда боланинг аҳволи оғирлашиб, у шифохонага олиб борилган. Бироқ, шифокорларнинг барча ҳаракатларига қарамай, чақалоқнинг ҳаётини сақлаб қолишнинг иложи бўлмаган.
«Жиноят ишлари бўйича Хатирчи туман суди ҳукмига кўра, айбланувчи Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси, иккинчи қисми «в» ва «ж» бандлари билан айбдор, деб топилди. У 15 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди»,—деди Сардор Икромов.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter