Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Одамлар турмушини яхшилашга қаратилган ўзгаришлар ўн йиллаб чўзилмаслиги керак» — Саида Мирзиёева

«Одамлар турмушини яхшилашга қаратилган ўзгаришлар ўн йиллаб чўзилмаслиги керак» — Саида Мирзиёева

Фото: Telegram / Saida Mirziyoyeva

Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Андижон вилоятида зудлик билан эътибор қаратилиб, янгиланиши талаб этилаётган бир нечта объектда бўлди.

Ташриф давомида у Олтинкўл туманидаги «Кўмакай» оилавий поликлиникасини кўздан кечирди. Ушбу бинодан 1988 йилдан буён фойдаланиб келинмоқда, у бугунги кун стандартларидан анча орқада қолган.

Шунингдек, 9-сонли боғча ва 36-сонли мактаб ҳолати билан танишилди. Боғча 1970 йилларда қурилган оромгоҳ ўрнида жойлашган. Мактаб биноси ундан ҳам эски — 1960 йилда барпо этилган бўлиб, сиғими ўқувчилар сонига мос келмайди. Ҳар икки объект янгидан қурилади.

«Гап тиббиёт ва таълим ҳақида кетаётган экан, шифокор ва ўқитувчининг иш жойи, яратилган шароит, фарзандини мактаб ёки боғчага кузатаётган ота-онанинг кўнгли тўқ бўлиши — энг муҳим, биринчи галдаги масаладир. Одамлар турмушини яхшилашга қаратилган ўзгаришлар ўн йиллаб чўзилмаслиги керак. Жараённи тезлаштириш, аниқ ва сезиларли натижа тез фурсатда амалда кўриниши лозим», — дея таъкидлади Мирзиёева.

Шунингдек, Администрация раҳбари вилоят ва туман ҳокимлари иштирокида ишчи йиғилиш ўтказди.

«Аксарият муаммоларга республика, вилоят, туман ва маҳаллалар миқёсида ҳамжиҳатлик билан иш кўрилсагина ечим топилади. Бугун қарорларни тезкорлик билан қабул қилиш, уларнинг ижро муддатлари ва вазифаларини аниқ белгилаш талаб этилмоқда», — дейди Саида Мирзиёева.

Йиғилишда муҳокама қилинган муҳим масалалардан бири 1980-йилларда барпо этилган магистрал сув тармоғини янгилаш бўлди. Аҳоли яшайдиган кўплаб хонадонлар, маҳалла ва ташкилотларнинг сув таъминотига бевосита дахлдор бўлган ушбу иншоотни реконструкция қилиш жараёнини кечиктириб бўлмаслиги таъкидланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг