Ўзбекистонда аҳолиси энг кам туман ва шаҳарлар қайси?
2026 йил 1 апрел ҳолатига кўра, Ўзбекистонда доимий аҳолиси энг кам бўлган ҳудуд Навоий вилоятидаги Ғозғон шаҳри бўлди. Миллий статистика қўмитасига кўра, бу ерда 9,5 минг нафар аҳоли истиқомат қилади.
Топ-10 таликдан Навоий, Бухоро, Сирдарё ва Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудлари ўрин олган.
Рейтингнинг иккинчи поғонасидан Навоий вилоятининг Томди тумани жой олган. Бу ерда 15,3 минг нафар аҳоли яшайди. Кейинги ўринда эса Сирдарё вилоятидаги Ширин шаҳри қайд этилган бўлиб, унинг аҳолиси 19,4 минг нафарни ташкил қилади.
Шунингдек, Бухоро вилоятининг Қоровулбозор туманида 20,7 минг нафар, Қорақалпоғистон Республикасининг Бўзатов туманида 21,8 минг нафар аҳоли истиқомат қилади.
Рўйхатдан Жиззах вилоятидаги Янгиобод тумани ҳам ўрин олган. У ерда 30,6 минг нафар аҳоли яшайди. Қорақалпоғистондаги Мўйноқ тумани аҳолиси эса 34,1 минг нафарни ташкил этган.
Навоий вилоятининг Конимех туманида 36,8 минг нафар, Қорақалпоғистон Республикасининг Тахтакўпир туманида 38,9 минг нафар аҳоли яшайди. Рейтингни Навоий вилоятининг Учқудуқ тумани якунлаб, у ерда 39,9 минг нафар доимий аҳоли қайд этилган.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter