Ўзбекистонда инфляция ҳисобга олинган реал иш ҳақи 10,9 фоизга ўсди
2026 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистон меҳнат бозорида иш изловчилар фаоллиги ошган. Фаол резюмелар сони 17,6 фоизга кўпайган.
Марказий банк хабарига кўра, шу даврда иш ҳақи ўсиши ҳам давом этган. Ўтган йилнинг мос даврига нисбатан номинал иш ҳақи 18,4 фоизга, инфляция ҳисобга олинган реал иш ҳақи эса 10,9 фоизга ошган.
2026 йилнинг иккинчи чорагида Ўзбекистонга пул ўтказмалари ҳажми 5,5 млрд долларни ташкил этиб, йиллик ҳисобда 13,1 фоизга кўпайган.
Қайд этилишича, реал иш ҳақи ва пул ўтказмаларининг ўсиши аҳолининг харид қобилиятини қўллаб-қувватламоқда. Шу билан бирга, резюмелар сонининг кўпайиши меҳнат бозорида иш ўринлари учун рақобат кучайиб бораётганини кўрсатади.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter