Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистонда кичик ва ўрта бизнес бепул диагностика қилинади

Ўзбекистонда кичик ва ўрта бизнес бепул диагностика қилинади

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги кичик ва ўрта корхоналар учун бепул диагностика дастури ишга туширилганини маълум қилди. Лойиҳа Германия халқаро ҳамкорлик жамияти («GIZ»), Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти ҳамда «Integration» компанияси иштирокида амалга оширилмоқда.

Дастур доирасида тадбиркорларнинг меҳнат унумдорлиги ва ресурслардан фойдаланиш самарадорлиги баҳоланади. Диагностика кичик ва ўрта корхоналарда жараёнлар унумдорлигини оширишга қаратилган тажриба-синов лойиҳаси доирасида ўтказилади.

Иштирокчилар корхонада вақт ва молиявий ресурслар йўқотилишига олиб келаётган асосий муаммоларни аниқлаш имкониятига эга бўлади. Шунингдек, мавжуд ресурслардан самаралироқ фойдаланиш бўйича тавсиялар олади.

Диагностика жараёнида хомашё, энергия ва бошқа ресурсларни тежаш имкониятлари ҳам ўрганилади. Бу корхоналарда мавжуд харажатларни камайтириш учун қайси йўналишларга эътибор қаратиш зарурлигини аниқлашга ёрдам беради.

Тадбиркорларга маҳсулотлар таннархини пасайтириш ва уларнинг сифатини ошириш бўйича амалий ечимлар тўплами тақдим этилади. Шу орқали корхоналарда иш жараёнларини янада самарали ташкил этиш имконияти яратилади.

Дастурда иштирок этиш учун тадбиркорлар 1 сентябрга қадар рўйхатдан ўтиши мумкин. Диагностика хизматлари иштирокчилар учун бепул амалга оширилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг