Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистонда сотилаётган тўрт Хитой ўйинчоғида хавф аниқланди

Ўзбекистонда сотилаётган тўрт Хитой ўйинчоғида хавф аниқланди

Фото: Назорат инспекцияси.

Болалар ўйинчоқларида хавф аниқланди. 

​Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекцияси Тошкент шаҳар бўлими томонидан пойтахтдаги савдо шаҳобчаларида сотилаётган Хитойда ишлаб чиқарилган ўйинчоқлар юзасидан назорат ҳариди амалга оширилди.

​Лаборатория таҳлиллари натижаларига кўра, «Police», «Шақилдоқ», «Assault» ўйинчоқ тўппончалари ҳамда «Darts» маҳсулоти белгиланган стандарт ва техник регламент талабларига жавоб бермаслиги аниқланди.

​Аниқланган хавфлар:

​— «Police» ўйинчоқ тўппончаси — бўғилиш ёки жароҳатланиш хавфини келтириб чиқаради;

— «Шақилдоқ» ўйинчоғи — болаларнинг эшитиш қобилиятига салбий таъсир кўрсатиши мумкин;

— «Assault» ўйинчоқ тўппончалари — болалар учун хавфли ҳолатлар юзага келтириши мумкин;

— «Darts» ўйинчоғи — қисмларининг ўткир қирралари мавжуд бўлиб, жароҳатланиш хавфини туғдиради.

​Аниқланган камчиликлар асосида ушбу маҳсулотларни Ўзбекистон ҳудудига олиб кириш тақиқланди. Савдо субъектларига огоҳлантириш хатлари юборилди, маҳсулотларни савдодан чиқариш ва реализацияни тўхтатиш бўйича тегишли чоралар кўрилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг