Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистонда яқин қариндошларни бир манзилда рўйхатдан ўтказиш енгиллаштирилади

Ўзбекистонда яқин қариндошларни бир манзилда рўйхатдан ўтказиш енгиллаштирилади

Фото: Xabar.uz

Ўзбекистонда аҳолини яшаш ва турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказиш тартибини соддалаштиришга қаратилган қонун лойиҳаси депутатлар томонидан биринчи ўқишда қабул қилинди.

Ҳужжат фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқларини янада тўлиқ таъминлашни назарда тутади.

Лойиҳага кўра, оила аъзолари ва яқин қариндошларни турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказишда уй-жой майдонининг ижтимоий нормасига боғлиқ чекловлар бекор қилинади.

Хусусан, эр-хотин, ота-она ва фарзандлар, бува-буви ва неваралар, ака-ука ҳамда опа-сингиллар бир-бирининг уй-жойига рўйхатдан ўтаётганда хонадон майдони белгиланган меъёрдан кам бўлса ҳам, бу рўйхатдан ўтишга тўсқинлик қилмайди. Бу оила аъзолари ва яқин қариндошларни бир манзилда рўйхатдан ўтказиш жараёнини енгиллаштириши кутилмоқда.

Шунингдек, талабалар турар жойларида яшаётган талабалар учун алоҳида ҳуқуқий механизм жорий этилиши таклиф қилинмоқда. Уларни рўйхатдан ўтказишда ҳам уй-жой майдонининг ижтимоий нормаси қўлланилмайди.

Мазкур ўзгаришлар олий таълим муассасаларида талабаларни рўйхатдан ўтказиш билан боғлиқ мавжуд амалий муаммоларни бартараф этишга хизмат қилиши таъкидланмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг