Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қашқадарёда қизғалдоқзорни пайҳон қилганлар жаримага тортилди

Қашқадарёда қизғалдоқзорни пайҳон қилганлар жаримага тортилди

Ижтимоий тармоқда Қашқадарё вилояти Кўкдала туманидаги қизғалдоқзор ҳудудида фуқаролар автомашинада ҳаракатлангани акс этган видео тарқалганди.

Вилоят экобошқармаси ва ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган ўрганишлар натижасида ҳуқуқбузарликни содир этган шахслар аниқланиб, уларга тегишли транспорт воситалари белгиланган тартибда жарима майдончасига жойлаштирилди.

Шунингдек, ҳуқуқбузарлик натижасида табиатга 6 млн 592 минг сўм миқдорида зарар етказилганлиги ҳисобланди. Шунингдек, учала ҳуқуқбузарнинг ҳар бирига БҲМнинг 50 бараваридан (20 млн 600 минг сўмдан), жами 61 млн 800 минг сўм жарима тайинланди. Ҳуқуқбузарлар жарима ва зарарни биргаликда тўлаши белгиланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг