Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қорақалпоғистонда таълим бўйича муҳим тайинловлар амалга оширилди

Қорақалпоғистонда таълим бўйича муҳим тайинловлар амалга оширилди

Фото: Жўқорғи Кенгес

Қорақалпоғистонда таълим соҳасида янги тайинловлар амалга оширилди. Бу ҳақда Жўқорғи Кенгес матбуот хизмати хабар берди. 

Аяпов Аманжол Тлепович - Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазири лавозимига тайинланди.

Аманжол Аяпов тайинловга қадар Қорақалпоғистон Касбий таълим агентлиги директори лавозимида ишлаб келган.

Айимбетов Байрамбай Шарапатдинович - Қорақалпоғистон Республикаси Касбий таълим агентлиги директори лавозимига тайинланди.

Байрамбай Айимбетов тайинловга қадар Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармасида масъул лавозимда ишлаб келган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг