Қуёш панелларини ўрнатган 68 мингдан ортиқ фуқарога 330 млрд сўмдан зиёд субсидия берилди
2026 йилнинг январ—июн ойларида Ўзбекистонда хонадонига қуёш панелларини ўрнатган 68,6 минг нафар жисмоний шахс давлат бюджети ҳисобидан жами 330 млрд 822,7 млн сўм субсидия олди. Бу ҳақда Солиқ қўмитаси маълум қилди.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг июн ойидагина фуқароларга 100 миллиард 715,1 миллион сўм субсидия тўлаб берилган.
Энг кўп субсидия қуйидаги ҳудудлар ҳиссасига тўғри келган:
- Бухоро вилояти — 61,9 млрд сўм (июн ойида — 18,2 млрд сўм);
- Хоразм вилояти — 60,5 млрд сўм (июн — 18 млрд сўм);
- Қашқадарё вилояти — 37,3 млрд сўм (июн — 11,4 млрд сўм);
- Қорақалпоғистон Республикаси — 38,9 млрд сўм (июн — 12,2 млрд сўм);
- Навоий вилояти — 25,3 млрд сўм (июн — 7,8 млрд сўм);
- Фарғона вилояти — 22,1 млрд сўм (июнь — 7,3 млрд сўм).
Шунингдек, Самарқанд вилоятида 17,9 млрд сўм, Тошкент шаҳрида 18 млрд сўм, Тошкент вилоятида 15,9 млрд сўм, Наманганда 13 млрд сўм, Андижонда 6,2 млрд сўм, Сурхондарёда 5,5 млрд сўм, Жиззахда 4,8 млрд сўм, Сирдарёда эса 3,6 млрд сўм субсидия ажратилган.
Фуқаролар субсидия маблағларини «Солиқ» мобил иловасидаги «Кэшбек ва имтиёзлар» хизмати орқали банк картасига ўтказиб олишлари мумкин.
Эслатиб ўтамиз, 2023 йил 1 апрелдан бошлаб «Қуёшли хонадон» дастури доирасида хонадонига қуёш панелларини ўрнатган жисмоний шахсларга ягона электр энергетика тизимига узатилган ҳар бир киловатт-соат электр энергияси учун 1000 сўмдан субсидия ажратиб келинмоқда.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter