Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Раҳбарлар учун Мирзо Улуғбек тумани тажрибаси бўйича семинар ўтказилади

Раҳбарлар учун Мирзо Улуғбек тумани тажрибаси бўйича семинар ўтказилади

Фото: Президент матбуот хизмати.

Юртимизда хорижий инвестиция иштирокида 18 мингдан ортиқ корхона фаолият юритяпти. 

Лекин ишлаб чиқариши бор 526 та корхона бирор марта ҳам экспорт қилмаган. Шу билан бирга, яна 767 та хорижий инвестиция иштирокидаги корхона фақат четдан товар олиб келиб, сотиш билан шуғулланяпти. 

«Нега буни айтяпман? Буларнинг маблағи, тадбиркорлик кўникмаси, ички ва ташқи бозорда ҳамкори, кўпчилигида бренди бор», – деди Президент. 

Ушбу корхоналар билан гаплашиб, четдан ўз маҳсулотини олиб келиб сотаётганларига шу ернинг ўзида ишлаб чиқаришни йўлга қўйиши учун лойиҳалар таклиф қилиш, уларни маҳаллий тадбиркорлар билан боғлаб, эҳтиёт ва бутловчи қисмларни ишлаб чиқариш бўйича кооперацияни йўлга қўйиш, маҳсулотини ички бозорда сотаётганларига экспортга чиқиш учун нима ёрдам кераклигини ўрганиш муҳим экани таъкидланди.

Мутасаддиларга бу борада алоҳида дастур ишлаб чиқиш топширилди.

Кеча Президентимиз Мирзо Улуғбек туманида жойлашган ситуацион-таҳлил марказида «Ақлли туман» платформаси қандай ташкил қилингани билан танишди. 

Бугун барча вилоят ҳокимлари мазкур туманга ўзи бориб, янги тизим қандай ишлаётгани, маҳаллалар қиёфаси, қурилишлар қандай кетаётганини келиб кўрди. 

Энди бир ҳафтада вилоят прокурорлари, ички ишлар, хавфсизлик ва солиқ идоралари раҳбарлари учун Мирзо Улуғбек тумани тажрибасини оммалаштириш бўйича семинар ўтказиш зарурлиги қайд этилди. 

Вилоят ҳокимларига икки ойда ушбу тажриба асосида вилоят марказлари ва йирик шаҳарларда худди шундай ситуацион-таҳлил марказларини ишга тушириш топширилди. 

Йиғилишда вазирлар, тармоқ раҳбарлари ва ҳокимларнинг ҳисоботлари тингланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг