Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Шаҳрисабз тумани ҳокимига нисбатан тақдимнома киритилди

Шаҳрисабз тумани ҳокимига нисбатан тақдимнома киритилди

Самад Ҳасанов.

Фото: Шаҳрисабз тумани ҳокимлиги

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳоким Самад Ҳасанов бўйича Қашқадарё вилояти ҳокимлигига тақдимнома киритди. 

Ижтимоий тармоқларда Шаҳрисабз тумани ҳокими Самад Ҳасанов маҳаллий аҳолининг хонадонига кириб давлат фуқаролик хизматчисининг одоб-ахлоқ қоидаларига зид хатти-ҳаракатлар қилганлиги кенг жамоатчилик муҳокамасига сабаб бўлди, дейилади агентлик хабарида.

Ҳолат юзасидан агентлик қуйидагиларни маълум қилди:

Ҳар қандай даражадаги раҳбар фуқаролар билан мулоқотда давлат хизматчиси одоб-ахлоқ қоидаларига қатъий риоя қилиши шарт. Фуқароларнинг шахсий ҳаёти дахлсизлигини бузиш, уларнинг шаъни ва қадр-қимматини камситиш, шунингдек, асосланмаган маъмурий босим ўтказиш қонунчиликка ва этика меъёрларига мутлақо зид.

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги давлат хизматчилари томонидан одоб-ахлоқ қоидалари бузилишининг олдини олишга қаратилган ишларни мувофиқлаштириш ваколати доирасида вилоят ҳокимлигига ҳолат юзасидан қонунчиликда белгиланган тартибда хизмат текшируви ўтказиш ҳамда ҳуқуқий баҳо бериш бўйича тақдимнома киритди.

Эслатиб ўтиш керак, ҳоким Шаҳрисабз туманидаги хонадонлардан бирининг тозалик ҳолатини танқид қилиб, уй эгасига танбеҳ берганди. Бу ҳолат видеоси интернетда тарқалди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг