Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Шаҳристон майдонида 115 мингдан ортиқ ёшлар тўпланди (фото)

Шаҳристон майдонида 115 мингдан ортиқ ёшлар тўпланди (фото)

Фото: Xabar.uz

Бухоронинг эски шаҳрида Шаҳристон майдонида «Янги Ўзбекистонни ёшлар қуради» шиори остида ўтказилган улкан фестиваль 115 мингдан ортиқ ёшларни қамраб олди.

«30 июнь – Ёшлар куни» муносабати билан мамлакат бўйлаб ўтказилаётган «Ёшлар ойлиги» доирасидаги тадбирлар кенг қамровлиги ва байрамона муҳити билан ажралиб турмоқда.

Бухорода ўтказилган шундай йирик лойиҳалардан бири - ёшлар ташаббуслари, инновацион ғоялар ва ижтимоий фаолликни қўллаб-қувватлашга қаратилган тадбир минглаб иштирокчиларни бир майдонга жамлади. Кун давомида ташкил этилган ташаббуслар марафони ёшларнинг билим, салоҳият ва ижодий имкониятларини намоён этиш учун самарали майдон вазифасини бажарди. Турли танловлар, кўргазмалар ва интерактив лойиҳалар орқали иштирокчилар ўз ғоя ва ишланмаларини тақдим этиб, янги ташаббусларни илгари суриш имкониятига эга бўлдилар.

- Янги Ўзбекистон»нинг стартап лойиҳаларини фақат телевизорда кўрардик. Ҳаётда тўғриси, биринчи марта қатнашяпман. Ал-Хоразмий номидаги Халқаро олимпиадада жамоамиз 8 та медални қўлга киритган. Илк уринишдаёқ, жамоамиз муваффақият қозонган. Бизни ҳам бу мукофотни топшириш учун таклиф қилишганди. Тўғриси, биз ғалабамиздан эмас, кўпроқ шунча қудратга эга тенгдошларимизнинг кўплигидан катта энергия олдик. 25 минг доллар ютуққа эга бўлдик. Ҳамма тенгдошларимизга тавсия қиламан. Четда турмаслик керак ва қўрқмасдан стартап лойиҳаларни бошлаш керак!-дейди Салоҳиддин Ёқубов.

Бухоро ҳокими Ботир Зарипов мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотларда ёшларнинг ўрни тобора ортиб бораётганини таъкидлаб, уларни Янги Ўзбекистон тараққиётининг энг муҳим ҳаракатлантирувчи кучи сифатида эътироф этди. Ўзининг билим ва иқтидори, жамоатчилик фаоллиги ҳамда ютуқлари билан тенгдошларига намуна бўлиб келаётган юздан ортиқ бухоролик ёшлар муносиб тақдирланди. 

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг