Шифокор тиш учун энг зарарли маҳсулотларни санаб ўтди
Тинч океани давлат тиббиёт университети стоматология институтининг катта ўқитувчиси Константин Логинов РИА «Новости» агентлигига берган интервьюсида оддий углеводларни ўз ичига олган озиқ-овқатлар тишлар учун энг зарарли эканлигини айтди.
«Сэндвичлар, булочкалар, ширинликлар ва кекслар оғиз бўшлиғи фаолиятига ёмон таъсир этади. Ёпишқоқ, ширин овқатлар эса асосан оғиз бўшлиғидаги патогенлар учун озиқ-овқат вазифасини бажаради», деди у.
Шифокор бундай газаклардан кейин оғизни ирригатор билан тозалаш ёки сув билан чайишни тавсия қилди. «Бу оғиз бўшлиғимизни ҳимоя қилишнинг идеал усули», деб хулоса қилди шифокор.
Аввалроқ стоматолог Магомади Магомед-Расулович Халилбеков кундалик одатлар тиш саломатлигига зарарли бўлиши мумкинлигини айтган эди. Мутахассис овқатдан кейин оғиздаги кислоталилик ошишини, бу эса тишларнинг ҳимоя қатламини заифлаштиришини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, бу вақтда ҳатто оддий ҳаракатлар ҳам зарарли бўлиб қолади.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter