Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш соҳасидаги корхоналар 14 мингдан ошди

Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш соҳасидаги корхоналар 14 мингдан ошди

Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар соҳасида фаолият юритаётган корхона ва ташкилотлар сони сезиларли даражада ошди. 2026 йил 1 май ҳолатига ушбу тармоқда жами 14 732 та корхона ва ташкилот фаолият кўрсатмоқда. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан қарийб 2,4 мингтага кўпайган.

Ҳудудлар кесимида энг кўп соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизмат кўрсатиш субъектлари Тошкент шаҳрида қайд этилган. Пойтахтда бу соҳада 2 439 та корхона ва ташкилот фаолият юритмоқда.

Кейинги ўринларда Фарғона вилояти 1 590 та, Самарқанд вилояти 1 546 та ва Андижон вилояти 1 264 та корхона билан жойлашган. Тошкент вилоятида эса мазкур кўрсаткич 1 132 тани ташкил этган.

Шунингдек, Қашқадарё вилоятида 1 107 та, Бухоро вилоятида 1 028 та ва Наманган вилоятида 989 та корхона фаолият кўрсатмоқда.

Рейтингнинг қуйи қисмида Сирдарё вилояти 323 та, Жиззах вилояти 463 та ва Навоий вилояти 533 та корхона билан қайд этилган. Қорақалпоғистон Республикасида 727 та, Сурхондарё вилоятида эса 751 та ташкилот фаолият олиб бормоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг