Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Татаристонда дронлар ҳужумида ҳалок бўлган ўзбекистонликларнинг жасадлари Ватанга олиб келинди

Татаристонда дронлар ҳужумида ҳалок бўлган ўзбекистонликларнинг жасадлари Ватанга олиб келинди

Фото: ТИВ

Татаристоннинг Нижнекамск шаҳрида 10 август куни содир бўлган дронлар ҳужуми оқибатида ҳалок бўлган 8 нафар Ўзбекистон фуқаросининг жасадлари Ўзбекистонга олиб келинди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, ҳалок бўлганлар шаҳардаги қурилиш корхоналаридан бирида ишлаган. Ҳужум оқибатида яна бир қатор Ўзбекистон фуқаролари турли даражада жароҳат олиб, шифохоналарга ётқизилган.

Президент топшириғига кўра ташкил этилган Ҳукумат комиссияси доирасида Ташқи ишлар, Фавқулодда вазиятлар, Ички ишлар ва Соғлиқни сақлаш вазирликлари, Миграция агентлиги ҳамда бошқа масъул идоралар томонидан ҳалок бўлганларнинг жасадларини Ватанга қайтариш, жабрланганларга ёрдам кўрсатиш ва уларнинг оилаларини қўллаб-қувватлаш чоралари кўрилди.

Ўзбекистоннинг Россиядаги элчиси ҳамда Қозондаги Бош консул воқеа жойига бориб, маҳаллий масъул идоралар билан музокаралар олиб борди.

Натижада 12 август куни махсус авиарейс билан ҳалок бўлган фуқароларнинг жасадлари Ўзбекистонга юборилди.

Ташқи ишлар вазирлиги жабрланган Ўзбекистон фуқароларига зарур ёрдам кўрсатиш ва ҳодиса билан боғлиқ бошқа масалаларни Россия томони билан ҳамкорликда назоратга олган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг