Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкентда 350 йиллик оқ тут дарахти табиат ёдгорлиги деб эълон қилинди

Тошкентда 350 йиллик оқ тут дарахти табиат ёдгорлиги деб эълон қилинди

Фото: Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши

Тошкент шаҳри Яккасарой туманидаги «Мовий гумбазлар» хиёбонида жойлашган 350 йиллик оқ тут дарахти (Morus alba) давлат табиат ёдгорлиги деб эълон қилинди.

Тегишли қарор Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши томонидан қабул қилинган.

Қарор ижроси доирасида дарахтнинг бугунги ҳолати, уни асраш ва муҳофаза қилиш учун яратилган шароитлар ҳамда атроф ҳудуднинг ободонлаштириш ҳолати ўрганилди.

Мутахассислар билан дарахтни узоқ йиллар давомида сақлаб қолиш, унинг табиий ҳолатига зарар етказмаган ҳолда зарур парвариш ишларини амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, дарахт атрофини белгиланган талаблар асосида ўраш, ҳудудни ободонлаштириш, ташқи таъсирлардан ҳимоя қилиш учун зарур шароитларни яратиш ҳамда унинг алоҳида муҳофаза қилинадиган табиий объект эканини кўрсатувчи ахборот белгиларини ўрнатиш режалаштирилмоқда.

Мутасаддилар дарахт атрофидаги яшил ҳудудни асраб-авайлаш ва аҳолининг табиат ёдгорлигига эҳтиёткорона муносабатини шакллантириш муҳимлигини таъкидлади.

350 йиллик оқ тут дарахтини муҳофаза қилиш ва атрофини ободонлаштириш бўйича белгиланган вазифаларнинг ижроси депутатлик ва жамоатчилик назорати доирасида кузатиб борилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг