Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкентда солиқ инспекцияси ходимлари ушланди

Тошкентда солиқ инспекцияси ходимлари ушланди

Фото: Хавфсизлик

Солиқ инспекторларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди. 

​Давлат хавфсизлик хизмати Call-марказига келиб тушган мурожаат асосида Хизматнинг Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди.

​Хусусан, Юнусобод тумани Солиқ инспекциясининг 2 нафар инспектори ўзаро тил бириктирган ҳолда, хизмат мавқеидан фойдаланиб, тадбиркорга «Чилонзор буюм бозори комплекси» АЖдан 3 та савдо дўконини ижарага олишда ёрдам беришни ваъда қилишган.

​Улар ўзларининг танишлари орқали тадбиркорга тегишли МЧЖни очиқ савдо тендерида ғолиб бўлишини таъминлаш ва дўконларни ижарага олиш бўйича шартномаларни расмийлаштириб бериш эвазига 5 минг АҚШ доллари талаб қилишган.

​Ўтказилган тезкор тадбир давомида солиқчилар сўралган пул маблағини олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланди.

​Ҳозирда уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг