Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Туркия ўзбекистонликлар учун электрон меҳнат виза жорий этиши мумкин

Туркия ўзбекистонликлар учун электрон меҳнат виза жорий этиши мумкин

Ўзбекистон делегациясининг Анқарага амалий ташрифи доирасида 27 октябрь куни Туркия Ички ишлар вазирлигида учрашув бўлиб ўтди.

Бу ҳақда «Дунё» АА хабар бермоқда.

ТИВ хабар беришича, учрашувда Туркия Ички ишлар вазири ўринбосари Мехмет Оқтош икки давлат раҳбарларининг саъй-ҳаракатлари туфайли бугунги кунда Ўзбекистон ва Туркия ўртасида, айниқса ички ишлар соҳасида, яқин алоқалар йўлга қўйилганини таъкидлади.

Учрашув давомида турк томони Ўзбекистон фуқароларига Туркияга бошқа турдаги визалар асосида кирган ҳолда мамлакатдан чиқмасдан туриб меҳнат рухсатномасини олиш имкониятини тақдим этиш масаласини ўрганиб чиқишини маълум қилди.

Шунингдек, Ўзбекистон фуқаролари учун электрон меҳнат визаларини жорий этиш масаласини кўриб чиқишга тайёрлигини билдирди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг