Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Туркия ва Мисрга саёҳат қилган ўзбекистонликлар сони маълум қилинди

Туркия ва Мисрга саёҳат қилган ўзбекистонликлар сони маълум қилинди

Миллий статистика қўмитасига кўра, 2026 йил январ–феврал ойларида 34 634 нафар Ўзбекистон фуқароси туризм мақсадида Туркияга сафар қилган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,6 минг нафарга ошган.

Сафар мақсадлари бўйича таҳлил қилинганда, асосий улушни сайёҳлик ташкил этган. Хусусан, 28 416 нафар фуқаро дам олиш ва саёҳат мақсадида Туркияга борган.

Шунингдек, 5 364 нафар фуқаро қариндошларини йўқлаш учун, 311 нафар хизмат юзасидан, 300 нафар ўқиш ва 243 нафар даволаниш мақсадида сафар қилган.

Шу даврда Мисрга сафар қилган ўзбекистонликлар сони 8 890 нафарни ташкил этган. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 2,2 минг нафарга камайганини кўрсатади.

Мисрга борганларнинг асосий қисми ҳам сайёҳлик мақсадида сафар қилган. Жумладан, 8 463 нафар фуқаро дам олиш учун ушбу мамлакатни танлаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг