Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

IT Park янги уфқлар сари: Инвесторлар учун кенг кўламли танлов эълон қилинди

IT Park янги уфқлар сари: Инвесторлар учун кенг кўламли танлов эълон қилинди

Ўзбекистон рақамли иқтисодиётини ривожлантиришда муҳим ўрин тутувчи IT Park дирекцияси мамлакатимизнинг технологик салоҳиятини янги босқичга олиб чиқиш мақсадида мажмуанинг кейинги босқичини амалга ошириш учун маҳаллий ва хорижий инвесторлар ўртасида ошкора ва шаффоф танлов бошланганини эълон қилади.

Мазкур ташаббус Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 3 декабрдаги 965-сонли қарори ҳамда амалдаги қонунчилик ҳужжатларига асосланган бўлиб, инновацион муҳитни кенгайтиришга қаратилган.

Танловнинг бош ғояси IT Park ҳудудида замонавий, халқаро талабларга жавоб берадиган юқори самарали инфратузилма объектларини бунёд этиш ҳамда янги иш ўринларини яратиш орқали тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб қилишдан иборатдир.

Танловда development, муҳандислик ва ахборот-коммуникация технологиялари инфратузилмасини яратишга бел боғлаган маҳаллий ва халқаро юридик шахслар иштирок этишлари мумкин.

Иштирокчилар Ўзбекистон қонунчилигига мувофиқ фаолият юритувчи, молиявий барқарор, банкротлик жараёнида бўлмаган ҳамда солиқ ва бюджет олдидаги мажбуриятларни тўлиқ бажарган бўлишлари шарт. Шунингдек, талабгорлар коррупция ва манфаатлар тўқнашувига оид чекловларга риоя қилишлари зарур.

Иштирок этиш истагида бўлганлар белгиланган тартибда ариза, анкета, лойиҳа таклифи ҳамда молиявий барқарорликни тасдиқловчи маълумотномалардан иборат ҳужжатлар пакетини тайёрлашлари лозим.

Барча ҳужжатлар бир нусхада, муҳрланган конвертда тақдим этилиши керак бўлиб, конверт сиртида иштирокчи номи, лойиҳа номи, алоқа маълумотлари ва «Investorlarni saralash bo‘yicha tanlov uchun» деган ёзув бўлиши шарт.

Ҳужжатлар иш кунлари соат 10:00 дан 17:00 гача Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Тепамасжид кўчаси, 4-уй манзилида қабул қилинади.

Қўшимча маълумотлар учун: +998 71 209 11 99 (ички рақам: 1046) телефон рақами ёки info@it-park.uz электрон почтаси орқали боғланиш мумкин.

IT Park дирекцияси тақдим этилган таклифларни ўрганиш жараёнида қўшимча музокаралар олиб бориш, аниқлаштирувчи ҳужжатлар сўраш ва якуний қарорни Маъмурий кенгаш орқали тасдиқлаш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади. Бу Ўзбекистоннинг рақамли келажагига ўз ҳиссасини қўшмоқчи бўлган инвесторлар учун кенг имкониятлар эшигидир.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг