Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкентнинг 10 та туман ҳокимига нисбатан хизмат текшируви ўтказилади

Тошкентнинг 10 та туман ҳокимига нисбатан хизмат текшируви ўтказилади

Фото: Xabar.uz

Тошкент шаҳар ҳокими пойтахтнинг 10 та туман ҳокимига нисбатан хизмат текшируви ўтказиш тўғрисидаги фармойишни имзолади.

Хизмат текшируви Бектемир, Миробод, Мирзо Улуғбек, Олмазор, Сергели, Учтепа, Чилонзор, Шайхонтоҳур, Юнусобод ва Яшнобод туманлари ҳокимларига нисбатан ўтказилади.

Фармойишга мувофиқ, хизмат текширувини ўтказиш бўйича Тошкент шаҳар комиссияси тузилган. Комиссияга тақдимномада кўрсатилган ҳолатларни холис ва сифатли ўрганиш, текширув натижалари юзасидан тегишли хулосаларни расмийлаштириш ҳамда зарурат туғилганда бошқа ташкилот ва идоралардан мутахассисларни жалб этиш вазифаси юклатилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг