Бу йил энг кўп уй Тошкент вилоятида қурилди
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январ-сентябр ойларида жами 11,1 млн кв.м тураржойлар фойдаланишга топширилган.
Бу кўрсаткич 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 2,4 фоизга ошган.
Ҳудудлар кесимида фойдаланишга топширилган тураржойлар майдони:
- Тошкент вилояти — 1 435,2 минг кв.м
- Бухоро вилояти — 1 216,0 минг кв.м
- Наманган вилояти — 1 127,8 минг кв.м
- Андижон вилояти — 1 089,3 минг кв.м
- Хоразм вилояти — 984,1 минг кв.м
- Сурхондарё вилояти — 983,5 минг кв.м
- Фарғона вилояти — 956,7 минг кв.м
- Қашқадарё вилояти — 682,6 минг кв.м
- Қорақалпоғистон Республикаси — 669,2 минг кв.м
- Тошкент шаҳри — 578,3 минг кв.м
- Навоий вилояти — 551,1 минг кв.м
- Жиззах вилояти — 434,0 минг кв.м
- Самарқанд вилояти — 312,7 минг кв.м
- Сирдарё вилояти — 90,2 минг кв.м


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter