Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ҳарбийлар пенсияси оширилиши мумкин — қонун лойиҳаси қабул қилинди

Ҳарбийлар пенсияси оширилиши мумкин — қонун лойиҳаси қабул қилинди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида «Ҳарбий хизматчилар (ходимлар) ва уларнинг оила аъзоларининг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди.

Ҳужжат ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оилаларини пенсия билан таъминлаш соҳасини тартибга солиш, пенсия тайинлаш шартлари, турлари ва миқдорларини такомиллаштиришга қаратилган.

Лойиҳага кўра, 30 йилдан ортиқ хизмат қилган ҳарбийлар учун пенсия ҳисоблашда иш ҳақининг инобатга олинадиган улушини 75 фоиздан 100 фоизгача ошириш таклиф этилмоқда. Шунингдек, пенсия ҳисоблаш базасини 10 баравардан 12 бараварга ошириш назарда тутилган.

Таъкидланишича, ушбу ўзгаришлар узоқ йиллар хизмат қилган ҳарбийларни рағбатлантириш, уларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш ва ҳарбий хизмат жозибадорлигини оширишга хизмат қилади.

Депутатлар фикрича, қонун қабул қилиниши пенсия таъминоти тизимида ягона ва барқарор механизмларни шакллантиришга ёрдам беради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг