Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Исландия Трамп туфайли ЕИга қўшилиш бўйича референдум ўтказади

Исландия Трамп туфайли ЕИга қўшилиш бўйича референдум ўтказади

Исландия Европа Иттифоқига аъзо бўлиш жараёнини қайта бошлаш бўйича референдум ўтказади

Мамлакат ҳукумати ушбу масала бўйича овоз бериш 29 август куни бўлиб ўтишини эълон қилди. 

2013 йилда Исландия тўрт йиллик муҳокамалардан сўнг Европа Иттифоқига аъзо бўлиш бўйича музокараларни тўхтатди. Расмийлар бу қарорнинг асосий сабаби сифатида Рейкявикнинг балиқчилик саноати бўйича ўз қарорларини қабул қилиш истагини келтирдилар. 

Бироқ, сўровларга кўра, яшаш нархларининг ошиши ва Украинадаги уруш шароитида исландияликларнинг Европа Иттифоқига аъзо бўлишга қизиқиши ошди. 

АҚШ президенти Доналд Трампнинг Исландия ва Қўшма Штатлар ўртасида жойлашган Гренландияни аннекция қилиш таҳдидларидан сўнг, Европа Иттифоқига аъзо бўлиш ҳам долзарб бўлиб қолди. 

RUV жамоат телерадиокомпаниясининг хабар беришича, Исландия ташқи ишлар вазири Катрин Гуннарсдоттир матбуот анжуманида ҳукумат референдум ўтказиш тўғрисидаги қарорни бир овоздан маъқуллаганини эълон қилди. 

Европа Иттифоқига аъзо бўлиш бўйича музокаралар натижалари мамлакатнинг блокка қўшилиши керакми ёки йўқми деган савол бўйича иккинчи референдумга қўйилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг