Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Мол-мулк тақиқи давлат ижрочиси томонидан бекор қилиниши мумкин бўлади

Мол-мулк тақиқи давлат ижрочиси томонидан бекор қилиниши мумкин бўлади

Мол-мулкка нисбатан қўйилган тақиқлар давлат ижрочиси томонидан бекор қилиниши мумкин бўлади.

Қонун (ЎРҚ–1119-сон, 04.03.2026 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига қўшимчалар киритилди.

Унга кўра, агар ундирувчи реализация қилинмаган мол-мулкни ўзида қолдириш таклифга розилик берса, мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказувчи идоралар томонидан мол-мулкка нисбатан қўйилган тақиқлар давлат ижрочисининг қарори асосида бекор қилинади.

Давлат ижрочисининг қарори унда кўрсатилган шахсга мол-мулкка бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш (ҳисобга қўйиш) учун асос бўлади.

Бунда мол-мулк бўйича мавжуд мажбуриятлар унинг собиқ эгаси бўлган қарздор зиммасида қолади, бундан ундирувчи мазкур мажбуриятларни бажаришни ихтиёрий равишда ўз зиммасига олган ҳоллар мустасно.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг