Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон терма жамоаси Канадага мағлуб бўлди (фото)

Ўзбекистон терма жамоаси Канадага мағлуб бўлди (фото)

Фото: Ўзбекистон футбол Ассоциацияси

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Канада билан ўртоқлик учрашувида майдонга тушди. Эдмонтон шаҳридаги «Commonwealth» стадионида бўлиб ўтган баҳс мезбонларнинг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Учрашувнинг 24-дақиқасида Ўзбекистон терма жамоаси таркибида мажбурий ўзгариш юз берди. Жароҳат олган Азиз Ғаниев майдонни тарк этди ва унинг ўрнига Аббосбек Файзуллаев туширилди.

Биринчи бўлимда томонлар ҳисобни очишга муваффақ бўла олмади ва жамоалар танаффусга голсиз чиқди.

Иккинчи бўлимда Канада терма жамоаси устунликни қўлга олди. 58-дақиқада Жонатан Осорио ҳисобни очиб, мезбонларни олдинга олиб чиқди.

69-дақиқада Ўзбекистон терма жамоаси мураббийлар штаби бир қатор ўзгаришларни амалга оширди. Абдулла Абдуллаев, Отабек Шукуров ва Остон Ўрунов ўрнига Жаҳонгир Ўрозов, Акмал Мозговой ҳамда Азизбек Омонов майдонга тушди. 85-дақиқада эса Фаррух Сайфиев ва Одил Ҳамробеков ўрнига Игорь Сергеев ҳамда Шерзод Эсонов ўйинга қўшилди.

Учрашувнинг асосий вақтига қўшиб берилган дақиқаларда Канада иккинчи голни уришга муваффақ бўлди. 90+1-дақиқада Жейдон Нелсон ҳисобни ошириб, рақиблар устунлигини мустаҳкамлади.

Шу тариқа, Канада ва Ўзбекистон ўртасидаги ўртоқлик учрашуви мезбонларнинг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг